Пешку туман Камбағалликни қисқартириш ва Бандликга кўмаклашиш бўлимининг Иш берувчилар билан ва ишга жойлаштириш шуъба мудири Неъматов Мухриддин Муҳиддинович
2026-02-23 18:15:00 / Матбуот анжуманлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда 25 693 нафар аҳоли бандлиги бўйича режа қилиб олинган.
Жумладан
3 235 нафар фуқарони доимий ишларга жойлаштириш йўналишида;
3 771 та иш ўринларини соядан чиқариш йўналишида;
18 684 нафар фуқароларни даромадини ошириш йўналишида.
Камбағал ойиларни даромадини оширишда амаога ошириладиган ишлар
Туманимизда 1 130 нафар камбағал оиланинг 4,6 минг нафар аъзоларини даромадни оширишга қаратилган қуйидаги хизматлар билан қамраб оланади.
Жумладан:
- Доимий ишга жойлаштириш ҳисобига 396 та;
- Камбағал оила даромадини ошириш орқали 181 та;
- Касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлар ҳисобига 68 та;
- Норасмий фаолиятини легаллаштириш ҳисобига 124 та;
-Тадбиркорликка жалб қилиш ва бошқа йўналишлар ҳисобига 361 та камбағал оилани даромадни оширишга қаратилган хизматлар билан қармаб олиш режа қилиб олинди.
Жорий йил якунига қадар тижорат банклари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликдаҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан жами 1 440 та микролойиҳалар ишга туширилиб, 2 280 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Мазкур ишларни амалга ошириш натижасида 2026 йил якуни билан ишсизлик ва камбағаллик даражаси 2 фоизга тушириш режа қилиб олганмиз.
