Пешку туман Боғимусо маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган зардўз ҳунарманд.
2026-02-19 11:15:00 / Янгиликлар

Ҳозирги кунда у 5 нафар имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга зардўзлик ҳунари сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Устоз шогирдларига алоҳида эътибор қаратиб, уларни нафақат касб-ҳунарга, балки мустақил меҳнат қилиш, буюртмалар қабул қилиш ва даромад топиш кўникмаларига ҳам ўргатмоқда. Шогирдлар амалиёт жараёнида тайёрлаётган маҳсулотлари орқали ўз даромадларига эга бўлишмоқда.
Шамсиева Ҳилола Муродуллоевна ўз ҳунармандчилик фаолияти орқали барқарор даромад қилиб келмоқда ҳамда ушбу даромад манбаи орқали янги шогирдлар тайёрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлмоқда.
Мазкур ҳунармандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 158-сон қарорига мувофиқ, “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ҳамда шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой муддатга субсидия ажратилиши режалаштирилган.
Ушбу қўллаб-қувватлаш орқали шогирдлар сонини янада ошириш, уларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни касбли қилиш имконияти кенгаяди.





