Бугун, 9-феврал – Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун!
2026-02-09 18:25:00 / Янгиликлар

Ушбу рамзий эҳтиром буюк аждодимизнинг бебаҳо илмий-адабий меросига ҳурмат ва садоқат ифодаси бўлди.
Шундан сўнг, “Навоийга эҳтиром” мавзусида шоирнинг маънавий меросига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Тадбирда маданият ходимлари ва ўқувчи-ёшларлар томонидан шоирнинг ғазал ва рубоийлари ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир давомида сўз олганлар Алишер Навоийнинг туркий тил тараққиётидаги беқиёс ўрни, унинг адолат, комиллик ва инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини алоҳида таъкидладилар. Мутафаккирнинг асарларида илгари сурилган маънавий қадриятлар ёш авлодни тарбиялашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
Мазкур тадбир Навоий меросини чуқур ўрганиш, миллий адабиётимиз ва маънавиятимизга ҳурмат руҳини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.









