Пешку туман Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хайруллаев Ойбекжон Ҳаёт ўғли томонидан чорвачиликнинг наслчилик ҳамда гўшт йўналишида тадбиркорлик фаолияти олиб борилмоқда.
2026-02-08 14:30:00 / Янгиликлар
Ҳозирги кунда хўжаликда жами 100 бошдан зиёд қўй мавжуд бўлиб, шундан:
50 бош — Арашан зотли қўйлар,
50 бош — Тожикистоннинг Ҳисор наслига мансуб қўйларни ташкил этади.

Фаолиятнинг асосий йўналиши наслчилик бўлиб, зотдор қўйларни кўпайтириш, сифатли насл олиш ва маҳсулдорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга гўшт етиштириш орқали барқарор даромад олинмоқда.
Ҳозирда ушбу хўжаликда 4 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлиб, улар чорвани парваришлаш ва хўжалик ишларига жалб этилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 500 млн сўмни ташкил этади. Ушбу маблағлар наслдор қўйлар хариди, озуқа базасини мустаҳкамлаш, парвариш шароитларини яхшилаш ҳамда ветеринария тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган.
Мазкур лойиҳа қишлоқ ҳудудида наслчиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда.









