Пешку туман Янгиобод МФЙ ҳудудида тикувчикик билан шуғулланаётган ёш.
2026-02-06 14:50:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда тикувчилик цехида 6 нафардан зиёд ишчи-ходимлар доимий иш билан таъминланган. Ишчиларнинг аксарияти маҳалла ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари бўлиб, уларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши таъминланган. Меҳнат жараёнлари амалдаги меҳнат ва санитария қоидаларига мувофиқ ташкил этилган.
Фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида тадбиркор томонидан ўз маблағлари ҳисобидан жами 50 миллион сўм миқдорида инвестиция киритилган. Ушбу маблағлар тикув ускуналари хариди, ишлаб чиқариш хонасини жиҳозлаш, хомашё билан таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга йўналтирилган.
Тикувчилик фаолияти натижасида ойлик ўртача 12 миллион сўм даромад олинмоқда. Ушбу кўрсаткич корхона фаолиятининг барқарорлигини, бозор талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқарилаётганини ҳамда тадбиркорлик фаолияти самарали ташкил этилганини кўрсатади.
Мазкур тикувчилик фаолияти Янгиобод МФЙ ҳудудида янги иш ўринлари яратиш, айниқса хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунар кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Келгусида ишчи-ходимлар сонини кўпайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва тикув маҳсулотлари турларини ошириш режалаштирилган.








