Тумандаги Янгиобод, Қорақалпоқ ва Хўлбор маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
2026-02-04 / Воқеалар тақвими

Шунингдек, томорқалардан унумли фойдаланиш, аҳолининг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида дала томорқаларида иссиқхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир давомида тижорат банклари вакиллари билан ҳамкорликда молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ҳоким Ҳ. Давлатов ўз нутқида аҳолининг фаровонлигини таъминлаш, маҳаллаларда барқарор иқтисодий ўсиш ва экологик тоза муҳитни яратиш, шунингдек, аҳолини замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари билан таништириш муҳимлигини таъкидлади. Масъулларга барча белгиланган вазифалар ижроси бўйича аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинди.
Ушбу ишлар туманимиз аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, томорқалардан самарали фойдаланиш ва маҳаллаларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.





