Бугун Пешку тумани ҳокими Ҳ.Давлатов тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасидаги лойиҳаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича режалаштирилган ишлар юзасидан ўрганиш ўтказди.
2026-02-03 / Воқеалар тақвими

Маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ва тегишли идора ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирокида дастлабки шакллантирилган лойиҳалар жойига чиқиб ўрганилди. Жумладан, Валфажир ва Қучоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида ички ариқ тармоқларини бетонаштириш, шунингдек, Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларни асфальтлаштириш ишлари бўйича лойиҳавий таклифлар кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр ва газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий объектларни реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича қўшимча аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳар бир маҳалла кесимида аҳолини қийнаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишli топшириқлар берилди.
Мазкур ишлардан кўзланган асосий мақсад – маҳаллалар қиёфасини тубдан янгилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш ҳамда лойиҳаларнинг барқарор инфратузилма билан қамраб олинишини таъминлашдан иборат.






