Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида.
2026-02-03 16:40:00 / Пешку туманида ўтказилган Брифинглар

Эпидемиология: Пешку туманида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича 2024–2025 йиллар давомида тизимли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Олиб борилган ишлар натижасида вирусли гепатит А касаллиги 2024 йилда 89 нафар болада қайд этилган бўлса, 2025 йилнинг шу даврида 44 нафар болада аниқланиб, касалланиш кўрсаткичи 2 баробарга камайди.
Ўткир диарея касалликлари 2024 йилда 89 нафарни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 80 нафар ҳолат қайд этилиб, 9 нафарга камайиш кузатилди.
Бруцеллез касаллиги бўйича 2024 йилда 2 та ҳолат аниқланган бўлса, 2025 йил давомида ушбу касаллик қайд этилмади.
Гижжа касалликларидан геминолепидоз 2024 йилда 28 нафар фуқарода аниқланган бўлса, 2025 йилда 27 нафар ҳолат қайд этилиб, камайиш тенденсияси сақланиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарори ижроси доирасида, ит ва мушуклар томонидан тишланиш ҳолатлари 2024 йилнинг 11 ойида 361 нафарни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 348 нафарга тушиб, 13 нафарга камайди. Барча жабрланган шахслар ўз вақтида қутуришга қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олинди.
Шу билан бирга, айрим касалликлар бўйича ўсиш ҳолатлари кузатилди. Сил касаллиги 2024 йилда 16 нафар фуқарода аниқланган бўлса, 2025 йилда 18 нафар ҳолат қайд этилиб, 2 нафарга ошди.
Грипп касаллиги 2024 йилда қайд этилмаган бўлса-да, 2025 йилда 6 нафар фуқаро орасида аниқланиб, эпидемиологик назоратни кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Пневмония касаллиги 2025 йилда 30 нафар болалар ва катталар орасида қайд этилди.
Хулоса қилиб айтганда, профилактик чора-тадбирлар натижасида кўплаб юқумли касалликлар камайган бўлса-да, айрим касалликлар бўйича назорат ва тушунтириш ишларини янада кучайтириш аҳолининг санитария маданиятини ошириш, эрта аниқлаш ва профилактик тадбирларни кучайтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан , туман ҳудудида Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли фаолият юритаётган 48 та умумтаълим мактаби ва 46 та мактабгача таълим ташкилотида санитария-гигиена ҳолати мунтазам равишда ўрганилиб, овқатланиш блоклари, ошхоналар, ичимлик суви билан таъминланганлик ҳамда дезинфекция ишлари доимий назоратга олинди. 2025-йил мобайнида мактаб ва МТТ ошхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, исътемолга яроқлилиги, сақлаш шароитлари ва таомнома талабларига риоя этилиши юзасидан режа асосида назорат тадбирлари олиб борилди. Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга белгиланган тартибда кўрсатмалар берилиб, уларнинг бартараф этилиши таъминланди. Овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ошхона ва буфетларда профилактик назорат ишлари кучайтирилди. Ичимлик суви масаласи ҳам 2025-йил мобайнида алоҳида эътиборда бўлиб, марказлашган ва марказлашмаган сув манбаларидан намуналар олиниб, уларнинг санитария-меъёрларга мувофиқлиги текширилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида озиқ овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш мақсадида кимёвий таҳлиллар учун 70 та сув, 98 та тайёр озиқ овқатлар, 15 та тупроқ , 833 та бактериологик текшириш, 35 та забзавотларни нитратларга текшириш, 56 та хоналарнинг ёритилганлиги , 30 та ош тузи, 14 та уннинг бойитилганлиги, 12 таозиқ-овқат маҳсулотларига термик ишлов берилиши, 35 та овқат тўйимлилигига намуналар олинган. Намуналар хулосаси асосида тегишли тавсиялар берилиб , бажарилиши назоратга олинди. Тумандаги барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида тарбияланувчи ва ўқувчиларни хавфсиз ва сифатли овқатлантиришни ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказилди.
Хулоса қилиб айтганда, 2025-йил мобайнида Пешку туманида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, болалар ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича белгиланган вазифалар изчил амалга оширилди.
Келгусида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар янада кучайтирилиб, санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар давом эттирилади.
Санепидқўмитанинг 2025-йил 5-майдаги 31-сонли буйруғи ҳамда "Аҳоли пунктларини тозалаш ва ободонлаштириш тўғрисида"ги 0329-16-сонли СанҚваМ талаблари асосида санитар гигиена қоидаларини маҳаллаларда тарғиб қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш, тўғри овқатланиш, овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, аҳолига хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туманда 36 та маҳалла 24638 та хонадон бўлиб , 2025-йил мобайнида 36 та маҳалланинг 21986 та хонадонида юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш , овқатдан заҳарланиш, хонадонлар санитария ҳолатини яхшилаш мавзуларида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. 1546 та хонадонларда санитария холатларини бузиш ҳолатларини аниқланиб тегишли тавсиялар берилиши натижасида камчиликлар жойида бартараф этилди. Ҳар бир маҳаллада Санепидқўмита пешку туман бўлими Раҳбари ва ўринбосарлари томонидан аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди. Жисмоний ва юридик шахслардан 31 та мурожаатлар ўрганиб чиқилиб ва ушбу барча мурожаатлар бартарф этилди. Олиб борилган профилактик тарғибот ишлари натижасида аҳолининг санитария маданиятини ошириш ва ҳудудлар санитария ҳолатининг яхшиланишига эришилди. Ушбу ишларнинг натижаси сифатида 2025-йил мобайнида туманда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилмади. Бу борада профилактик тадбирлар, тушунтириш ишлари ва рейд назоратлари мунтазам ташкил этилмоқда.
Брифинг давомида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, санитария-гигиена талабларига амал қилиш фақатгина назорат органларининг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг масъулиятли ёндашувини талаб этади. Тозалик, гигиена ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш — бу жамоат саломатлигининг энг муҳим гаровидир. Келгусида ҳам Пешку туман Санитар-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича барча зарур чоралар қатъий давом эттирилади.
