“Болалар учун хавфсиз ва сифатли муҳит назорат қилинди”
2026-02-02 14:55:00 / Янгиликлар

Ҳар бир муассасада болаларга бериладиган овқат маҳсулотлари сифат ва гигиена талабларига мослиги текширилди. Овқатланиш рациони ёш болаларнинг ўсиши ва ривожланишига мос ташкил этилганлиги назорат қилинди. Сифатли ва тоза маҳсулотлар етказиб бериш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди. Маҳсулотларни қабул қилиш ва сақлаш тартиби ҳам баҳоланди, ходимларнинг гигиена талабларига риоя қилиши назорат қилинди.
Барча муассасаларда болаларнинг қулай ва хавфсиз муҳитда бўлиши, хона ҳарорати ва иситиш тизимлари текширилди. Санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши бўйича назорат ўрнатилди, тоза ичимлик суви ва гигиеник шароитлар мавжудлиги баҳоланди. Шунингдек, болаларнинг соғлом ривожланиши ва хавфсиз тарбияланиши учун зарур инфратузилма, ўйин майдончалари, тоза хоналар ва хавфсизлик чораларининг етарлилиги ҳам текширилди.
Текширув давомида аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ ва бажарилиши мажбурий топшириқлар берилди, уларни бартараф этиш бўйича ишлар назоратга олинди.
✅ Ушбу ташаббус болаларнинг соғлом овқатланишини, сифатли маҳсулотлар етказиб берилишини, хавфсиз ва қулай шароитлар яратишни ҳамда таълим сифатини оширишни таъминлашга қаратилган.




