Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни
2024-10-24 / Воқеалар тақвими

Кейинчалик Бош ассамблеянинг 1948 йилдаги резолюцияси билан мазкур кун ташкилот томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни сифатида нишонланиши белгиланди. 1971 йилда эса Бош ассамблея ўз резолюциясида аъзо давлатларга 24 октябрни байрам сифатида нишонлашни тавсия қилади. Шу билан мазкур сана халқаро байрамга айланди. Бу йил ташкилот ташкил этилганига 77 йил бўлди.
БМТ тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уни ташкил этиш ҳақидаги қарор АҚШ, Бирлашган Қироллик, Хитой ва Совет Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943 йилда қабул қилинди. БМТ Низомига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 йилда эса улар сони 189 тага етган. Бугунги кунда 200 га яқин давлат БМТга аъзо ҳисобланади.
БМТнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — Нью-Йорк, ташкилотнинг расмий тиллари — инглиз, француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан, араб тилларида иш юритилади.
БМТ Низомида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлайди.
Маълумки, Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи баланд кўтарилди. 1993 йил 24 августда БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди. БМТда Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — ЮНEСКОга ҳам аъзо бўлди.