Қуролли можароларда иштирок этиш – жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
2025-12-03 14:20:00 / Янгиликлар

Фильмда хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг аянчли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади. Кўринг ва хулоса қилинг!
🛑 Огоҳлантирамиз!
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
❗️ Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилинг.
Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг. Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
