Хорижда ишлаб, ўз юртимда бизнес бошлайман деб орзу қилганмисиз?
2025-11-19 18:15:00 / Эълонлар

🤝 Биз орзуларингизни қўллаб-қувватлаймиз!
Чет элда орттирган тажрибангиз — бекор кетмайди.
У — сизнинг қўлингиздаги энг катта куч.
Энди бу кучни ўз бизнесингизга айлантириш вақти келди.
💵 Грант танлови бошланди!
Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида кичик бизнесни бошлаш ёки ривожлантириш учун грант танлови бошланди.
✅ Энг муҳими:
💻 Аниқ ва амалга ошириладиган бизнес ғоя;
🧮 Янги иш ўринлари яратиш салоҳияти.
📌 Грант танлови айнан сиз каби ташаббускорлар учун!
👥 Кимлар қатнашиши мумкин?
🛩 Меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар;
👩👩👦 Уларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари;
👩🦰 Аёллар — алоҳида қўллаб-қувватланади!
📊 Лойиҳа самарасини баҳолаш учун кейинги 24 ой давомида ХМТ билан ҳамкорликка тайёр бўлишингиз керак.
📅 Ариза топшириш муддати: 30 ноябрь
📱 Саволлар бўлса, Telegram орқали боғланинг: +998 90 021 50 38
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
