Макроиқтисодий кўрсаткичлар
Ташқи бозор конъюнктураси таҳлили ва унинг республика ташқи савдо кўрсаткичларига таъсири тўғрисида маълумот
-
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2024 йил январ-декабрь ойларидаги асосий кўрсаткичлари
Батафсил
-

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2024 йил январь-июнь ойларидаги асосий кўрсаткичлари
батафсил
-

Валюта курси
Жаҳон бозорида жорий йилнинг январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Доллар индекси +1,15 фоизга ошган бўлса, Рублнинг курси долларга нисбатан +28,9 фоизга, Ўзбек сўми эса долларга нисбатан +10,34 фоизга қадрсизланди.
батафсил -

Металл ва минераллар
Январь ойи давомида жаҳон биржаларида олтин (+7,1%), пўлат прокатлари (+36,9%), ва темир рудаси (+9,5%) нархларида ўсиш тенденцияси кузатилган бўлса, мис нархи (-7,6%), кумуш (-2,8%) ва рух (-25,4%), алюминий (-14%) га kamaydi. камайди. Жаҳон биржаларида мис нархининг пасайиши экспорт қийматини 272,5 минг долларга камайтирди.
батафсил -

Энергетика маҳсулотлари
Январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жаҳон биржаларида нефть (Брент) нархи -3,3 фоизга, бензин (НЙ) нархи -13,2 фоизга, табиий газ НЙ -21,8 фоизга (Лондон биржасида -8,3 фоизга ва Нидерландияда -8,4 фоизга) ва кўмир (Роттердам) -24,5 фоизга арзонлашган бўлса, уран (CМE) нархи +99,2 фоизга ошди. Жаҳон биржаларида табиий уран нархининг ошиши ушбу товар экспортини 31,1 млн долларга оширди.
Батафсил -

Озиқ-Овқат махсулотлари
Январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида шакар нархи кўтарилиб, буғдой ва пахта нархлари пасайди. Хусусан, шакар нархи Ню-Ёрк биржасида +10,9 фоизга ва Лондон биржасида +14,6 фоизга ошди. Буғдой нархи эса Лондон биржасида -24,8 фоизга, Ню-Ёрк биржасида -21 фоизга ва пахта нархи -1,2 фоизга пасайди
батафсил -

Кимё маҳсулотлари
Январь ойида ўтган йилнинг мос даврида полимер бозорида полиетилен нархи -9 фоизга ва поливинилхлорид -18,6 фоизга карбамид нархи -0,7 фоизга пасайган бўлса, Ню ёрк биржасида пиломатериаллар нархи +7,1 фоизга ошди. Жаҳон биржаларида карбамид нархининг пасайиши ушбу товар экспортини 4 млн долларга камайтирди.
батафсил
