Вазифалар ва функциялар
Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
барқарор иқтисодий ўсишни стратегик режалаштириш (таъминлаш);
макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва юритиш;
инфляцияни жиловлаш, ички истеъмол бозорини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифларни шакллантириш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш;
барқарор ривожланишнинг миллий мақсадларига эришиш ва инсон капиталини ривожлантириш;
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва молиялаштириш;
урбанизация сиёсатини юритиш;
аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ипотека бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш;
хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш;
ҳудудларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
“яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси ҳамда иқтисодий ўсишни “яшил” тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш, бу борада давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи орган вазифасини бажариш;
солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш;
бюджет сиёсати ва бюджетлараро муносабатлар соҳасини такомиллаштириш;
Давлат бюджети ижросини таъминлаш; давлат қарзини ва фискал хатарларни бошқариш;
иқтисодиёт тармоқларининг нархланиши ва молиявий мутаносиблигини таъминлаш;
бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш ва уларни методологиясини шакллантириш;
саноат сиёсатини юритиш, базавий тармоқларда таркибий ислоҳотларни амалга ошириш;
давлат молиясини бошқариш; стратегик аҳамиятга эга давлат иштирокидаги корхоналарни ва тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини самарали ташкил этиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш; кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда яхлит тадбиркорлик экотизимини жорий этиш;
давлат харидлари сиёсати юритиш;
рақамлаштириш сиёсатини амалга ошириш;
хорижий давлатлар билан икки томонлама иқтисодий ва молиявий алоқаларни ривожлантириш;
давлат органларининг ички аудит тузилмалари фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш.
