Вазирлик ҳақида
Вазирлик тармоқлараро ўзаро боғлиқлик ва мувозанатни инобатга олган ҳолда мамлакатни ўрта ва узоқ муддатларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, бюджет, солиқ ва божхона соҳаларида, фуқароларнинг пенсия таъминоти, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот соҳасида, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни молиялаштириш, монополист корхоналарнинг товар ва хизматлари учун нарх белгилаш, давлат харидларини амалга оширишни тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг стратегик макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларига эришишни таъминлаш функцияларини амалга оширувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига шунингдек, Низомга амал қилади.
Вазирлик томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.
Вазирлик юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.
Вазирлик ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширади.
Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
қисқартмаси — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство экономики и финансов Республики Узбекистан,
қисқартмаси — Минэкономфин;
д) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan,
қисқартмаси — MEF.
Вазирликнинг жойлашган жойи: Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй, 100017.
Вазирлик ташкилий тузилмасига (тизимига) қуйидагилар киради:
• Вазирликнинг марказий аппарати;
• Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;
• Туман ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари;
а) Вазирлик ҳузуридаги ижро этувчи ҳокимият органлари:
• Божхона қўмитаси;
• Ғазначилик хизмати қўмитаси;
• Давлат захираларини бошқариш қўмитаси;
• Кадастр агентлиги;
• Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси.
б) Вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар:
• Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;
• “Ахборот технологиялари маркази” ДУК;
• Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти;
• Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази;
• Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари маркази;
• Қишлоқ хожалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти;
• Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаси;
• “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси;
• “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи” ДМ;
• “Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш дирекцияси” ДМ;
• Саноат сиёсатини амалга ошириш ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш лойиҳа офиси;
• Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси;
• Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси;
• “Инстуционал салоҳиятни ошириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи;
• “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси;
• “UzAssets Инвестиция Компанияси” АЖ;
• “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ;
• “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирига бўйсунади.
