Атамалар луғати
Сайт (веб-сайт, Интернет-сайт) – доимий равишда Интернетга уланган махсус компьютерларда (веб-серверларда) жойлаштирилган маълумотларга (веб-саҳифаларга) эга файллар тўплами.
Бош саҳифа – веб-сайтнинг бош саҳифаси.
Очиқ маълумотлар – кўп маротаба, мустақил ва бепул фойдаланиш мақсадида, одам томонидан дастлаб ўзгартирилмаган ҳолда автомат равишда қайта ишлашни таъминлайдиган форматда шакллантирилган, Интернет тармоғига тизимлаштирилган маълумотлар кўринишида жойлаштирилган маълумотлардир.
FAQs (тез-тез сўраладиган саволлар) – фойдаланувчиларнинг тез-тез сўраладиган саволларига жавоблар рўйхати.
Ишонч телефони – фуқароларнинг телефон орқали мурожаатларини қабул қилиш тизими.
Сайтнинг мобил версияси – агар сиз мобил телефондан фойдаланаётган бўлсангиз ва сайтнинг ўзи буни аниқламаган бўлса, унда сиз шу тугма орқали сайтнинг мобил версиясига ўтишингиз мумкин.
Хўжалик юритувчи субъект — мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар.
Тадбиркорлик субъекти — Белгиланган тартибда давлат рўйхтидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – бу қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда қабул қилинган, қонун ҳужжатлари нормаларини умумий мажбурий давлат қоидалари сифатида белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат.
Бюджет – (қадимий норманд тилидан “baguete” — кармон, сумка) бу давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш вазифалари ва функцияларини молиявий таъминлаш учун мўлжалланган пул маблағлари жамғармаларини тўплаш ва сарфлаш шаклидир.
Ғазначиликнинг мақсади (вазифаси) – Ғазначилик давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун буджет маблағларидан мақбул фойдаланиш орқали барча буджет олувчилар учун харажатларни ўз вақтида ва мақсадли касса ижросини амалга оширади.
