Халқаро стандартлар тўғрисидаги маълумотлар

«Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» ИСО 37001:2016 халқаро стандарти – бу ташкилотда коррупцияга қарши курашнинг самарали тизимини яратишнинг халқаро усулларини ўзида жамлаган, коррупцияга қарши мукаммал бошқарув тизимини йўлга қўйишга хизмат қиладиган стандартдир.
ИСО 37001:2016 коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш учун талаб ва кўрсатмаларни белгилайди.
ИСО 37001:2016 ҳар қандай юрисдикцияда ва ҳар қандай сектор ҳамда тармоқда (давлат, хусусий ёки нотижорат ташкилот ва ҳоказо) коррупцияга қарши бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган.
ИСО 37001:2016 стандартини жорий этиш фуқароларнинг ишончини орттириш, ходимларнинг ҳалоллигини ошириш, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ҳамда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффоф ва самарали тизимини яратишни мақсад қилган давлат идоралари учун жуда самарали восита ҳисобланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкил этилган бошқарув тизими ва механизмлар «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» ИСО 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги «CЭРТ Интернатионал» ташкилоти томонидан ташқи аудитдан ўтказилиб, вазирлик томонидан 2023 йилда ИСО 37001:2016 халқаро стандарт сертификати қўлга киритилди.
Вазирлик тизимидаги 28 нафар ходимлар коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ўқитилиб, ИСО 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини олган.
