Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сизни Вазирлик тизимидаги бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни ҳамда Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 3-октябрдаги ПФ–5843-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маьлумотлар:
- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz) дастурий-аппарат комплексига;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги эълон саҳифаларига жойлаштирилади.
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатьий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маьлумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш:
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали амалга оширилади.
Қўшимча маьлумот олиш учун телефонлар:
(71) 203-50-50 (01194)
(71) 203-50-50 (01191)
