Жамоатчилик кенгаши таркиби
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Жамоатчилик кенгаши
ТАРКИБИ
|
Т/р |
ФИО |
Лавозими |
Тавсия этилган |
Таъриф |
|---|---|---|---|---|
|
1 |
Фируза Вахабова |
Жамоатчилик кенгаши раиси, «Лидер болалар мактаби» директори, нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси раиси |
Вазир ўринбосари |
Бугунги кунда «Лидер болалар мактаби» республикамиздаги етакчи нодавлат таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Мактаб ва боғчалардаги муаммоларни бартараф этиш, қулай шарт-шароитлар, давлат мактаб ва боғчалари ҳамда нодавлат таълим муассасалари ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини яратишда кўп йиллик амалий тажрибалари асосида янги ғоялар ва фикрлар тақдим этади. |
|
2 |
Хушнудбек Худойбердиев |
Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари |
Ахборот хизмати |
Фуқаролар орасида катта нуфузга эга бўлган ҳуқуқшунос-блогер ҳисобланади. Иқтисодий йўналишларда, хусусан, «Очиқ бюджет» портали ва «Ташаббусли бюджет» жараёнларини аҳоли орасида кенг ёйишда катта ҳисса қўшган. Ўзининг таҳлилий ва танқидий фикрлари асосида бюджет жараёнларини такомиллаштириш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда ҳамкорлик олиб борилади. |
|
3 |
Жасур Жабборов |
Тошкент шаҳар қурилиш инвест масъули |
Вазир ўринбосари С. Садуллаев |
Қурилиш соҳасида 10 йиллик тажрибага эга бўлиб, компания билан биргаликда Сергели туманидаги кўп қаватли уйларнинг қурилишига раҳбарлик қилган, шунингдек, темир йўл қурилишида фаолият олиб борган. |
|
4 |
Фаррух Назиров |
Хусусий тадбиркор |
Вазир ўринбосари С. Садуллаев |
Қурилиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга хусусий тадбиркор, муҳандислик тадқиқотлари ва қурилиш соҳаларида техник маслаҳатлар бериш бўйича фаолият юритиб келмоқда. |
|
5 |
Бобур Абдураҳманов |
«Энергй Продуcтион Течнологиес» МЧЖ директори |
Вазир ўринбосари |
Б. Абдураҳманов раҳбарлигидаги компания барқарор энергия ечимлари бўйича кенг фаолият олиб бориб, ҳудудлар бўйлаб қуёш энергияси, шамол энергияси, сув энергияси ва гибрид лойиҳаларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаётган етакчи компаниялардан бири. |
|
6 |
Музаффар Тилавов |
«Алл Солар» МЧЖ директори |
Вазир ўринбосари Х.Мустафаев |
М. Тилавов компанияси Ўзбекистон бозорида қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва улгуржи савдосида 2013 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда, бу борада етакчилардан бири ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, республиканинг барча вилоятларида ҳар хил қувватдаги 2000 дан ортиқ қуёш ПВ қурилмалари, 1000 дан ортиқ қуёш сув иситкичлари ва 300 дан ортиқ қуёшли кўча ёриткичлари ўрнатилди. |
|
7 |
Ботир Кобилов |
Гарвард университетининг иқтисодчиси, докторанти ва тадқиқотчиси |
Ахборот хизмати |
Жамоатчилик орасида таниқли иқтисодчи сифатида Ўзбекистоннинг молиявий сиёсати, соҳадаги лойиҳалар, камбағалликни қисқартириш йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. |
|
8 |
Комилжон Икрамов |
Агробизнес уюшмаси таъсисчиси |
Қишлоқ ва сув хўжалиги, агросаноат, табиат ресурслари соҳалари иқтисодиёти ва молияси бошқармаси
|
Ғалла етиштирувчи фермер хўжалиги (МЧЖ шаклидаги) раҳбари. Фермерларнинг муаммолари муҳокама қилинадиган «Республика фермерлари» телеграм канали юритувчиси. Пахта ва ғалла етиштирувчи хўжаликлар муаммолари бўйича фаол фаолият олиб боради. |
|
9 |
Иродахон Аббасханова |
Солиқ маслаҳатчиси |
Солиқ-божхона сиёсати ва даромадлар прогнози департаменти |
20 йилдан ортиқ стажга ва юқори тажрибага эга етакчи солиқ маслаҳатчиси ҳисобланади. |
|
10 |
Иброҳимхон Аҳмадхонов |
“СФАИ бухгалтер аудит” МЧЖда аудитор |
Солиқ-божхона сиёсати ва даромадлар прогнози департаменти |
Солиқ маъмуриятчилиги соҳасида катта тажрибага эга мутахассис. |
|
11 |
Зиёда Арипова |
«МАРИКОН АУДИТ» МЧЖ аудитори, «НАБАУз» ижрочи директори |
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи О. Баракаев |
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида малакага эга амалиётчи-мутахассис. |
|
12 |
Анвар Рузмаматов |
Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси аъзоси, CИПА дастури бўйича сертификатланган амалиётчи бухгалтер халқаро сертификати соҳиби |
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи О. Баракаев |
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида малакага эга амалиётчи-мутахассис. |
|
13 |
Баҳодир Набижонов |
Солиқ маслаҳатчилари палатаси раиси |
Солиқ-божхона сиёсати ва даромадлар прогнози департаменти |
Солиқ органларида кўп йиллик тажрибага эга солиқ маслаҳатчиси, Солиқ кодекси–2020 ни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси. |
|
14 |
Жалолиддин Усмонов |
Халқаро пресс-клуб раиси |
Ахборот хизмати |
Кенг жамоатчилик диққат билан кузатиб борадиган, муҳим воқеалар таҳлилини юритувчи пресс-клуб раҳбарининг мавжуд бўлиши, вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ахборот маконида янада кенг ва жозибадор етказиш имкониятини юзага келтиради. |
|
15 |
Шавкат Аюпов |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати |
Таълим, фан ва инновация соҳалари иқтисодиёти ва молияси бошқармаси |
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби. Соҳадаги фахрий ва юқори тажрибали экспертлардан бири сифатида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, кейинги қадамларни режалаштиришда ўз таҳлиллари ва маслаҳатлари билан хизмат қилади. |
|
16 |
Фарход Илхамов |
«Витамед» тиббиёт маркази бош шифокори |
Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва молияси бошқармаси |
Илғор техникалардан қўлланган ҳолда энг қийин жарроҳлик амалиётини ўтказишга имкон берувчи замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказларида фаолият олиб боришда катта тажрибага эга. Давлат шифохоналарида илғор технологияларни жорий этиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун ечимлар топишда керакли фикрлар бера олади. |
|
17 |
Сардор Юсупов |
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди бош мутахассиси |
«Юксалиш» ҳаракати |
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида тажрибага эга. Жамоатчилик ташаббусларини илгари суриш, ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўналишида фаолият юритиб келмоқда. |
|
18 |
Анваржон Миркамилов |
«Тараққиёт стратегияси» маркази Экология соҳасидаги ислоҳотларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи |
«Юксалиш» ҳаракати |
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш ҳамда ушбу йўналишдаги давлат дастурларини мониторинг қилиш ва илмий-таҳлилий асосда такомиллаштириш борасида тажрибага эга мутахассис. |
|
19 |
Ойбек Исаков |
Ногиронлар ассоциацияси раиси |
«Юксалиш» ҳаракати |
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, ижтимоий хизматлар сифати ва қамровини кенгайтириш ҳамда инклюзив жамиятни шакллантириш йўлида фаолият юритиб келмоқда. Бандлик, таълим ва касб-ҳунар ўқитиш соҳаларида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ташаббуслари муаллифи ва тарғиботчиси сифатида танилган. |
|
20 |
Агзамжон Усмонов
|
«Неw Лифе Медиcал» ядро тиббиёти маркази раҳбари |
Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва молияси бошқармаси |
35 йиллик тажрибага эга олий тоифали шифокор. Олий тоифали жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди, республика ва хорижий илмий-амалий конференциялар ва симпозиумлар иштирокчиси. Жанубий Корея, АҚШ, Болгария, Туркия ва Германиянинг йирик халқаро клиникаларида мунтазам равишда малака ошириб боради. Жарроҳлик бўйича 60 дан ортиқ илмий ишлар, мақолалар, тезислар муаллифи. |
|
21 |
Равшана Умарова |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи ўринбосари, Кенгаш котиби |
|
|
*Изоҳ: Зарур ҳолатларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Жамоатчилик кенгаши таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
