Аудиторлик хизматлари бозори тахлили
Аудиторлик хизматлари бозорининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботи
|
04-апрел 2024 15:48 |
![]() |
Аудиторлик хизматлари бозорининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботи тайёрланди. Мазкур ҳисоботга кўра, аудиторлик ташкилотлари реестрига кириш орқали фаолият юритиш талабига асосан, ташкилотларнинг сони 2023 йилнинг якунида ўтган йилга нисбатан 12 тага ошиб 138 тага етди. Маълумот учун: 2021 йил 25-февралдаги ЎРҚ–677-сонли "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни 12 моддасига мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади, шунингдек, аудиторлик хизматлари ривожланишини таҳлил қилади. Бундан ташқари, аудиторлар сони 2023 йилнинг якунида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122 нафарга ошиб, 1003 нафарга етди. Улардан 24 фоизи аёл, 76 фоизи эркак аудиторлар, 120 нафардан ортиғи эса халқаро сертификатга эга аудиторлардир. Аудиторлик хизматлари бозорининг 2023-йил якуни бўйича тўлиқ ва батафсил маълумотлари билан вазирликнинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин: Ўзбек тилида: PDF Рус тилида: PDF Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
|



