Аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фикр алмашилди
2025-05-27 14:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Сессия модератори – БМТ Тараққиёт Дастурининг инклюзив ўсиш бўлими раҳбари Равшан Юнусов.
Панель сессия иштирокчилари:
- Бен Слей — БМТТД эксперти;
- Фарида Джумабоева — Осиё тараққиёт банки Ижтимоий ва гендер масалалари бўйича катта мутахассиси;
- Дилфуза Нурматова — “Ҳамроҳ” компанияси директори;
- Шаҳзод Омонов — Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадли жамғармаси директори;
- Нодира Шотурсунова — Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари;
- Назира Дадаханова — Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Кичик бизнес учун маслаҳат дастури бош таҳлилчиси;
- Фаррух Максумов — “C-Space” стартап маркази директори.
Мазкур панель сессияда халқаро тажрибалар асосида аёллар ва ёшлар учун молиявий ва инфратузилма имкониятларини кенгайтириш, сифатли таълим ҳамда замонавий рақамли кўникмаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бизнес юритишда дуч келинаётган тўсиқлар аниқланди ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр алмашилди.
Иштирокчилар ўз чиқишларида инклюзив иқтисодий ўсишга эришишда аёллар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Рақамли иқтисодиёт, электрон савдо платформалари, менторлик дастурлари ҳамда стартап экотизимларида уларнинг ролини кучайтириш юзасидан аниқ тавсиялар билдирилди.
Бундан ташқари, таълим ва малака ошириш тизимларининг мослашувчанлигини таъминлаш, молиявий саводхонликни ошириш, аёллар учун кафиллик механизмлари яратиш ҳамда ёшларнинг инновацион лойиҳаларига сармоя жалб қилиш бўйича халқаро тажрибалар билан ўртоқлашилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати






