“Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди
2025-10-29 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ёшлар орасида давлат хизматига бўлган ижобий муносабатни шакллантириш, уларни ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишга, ҳалол меҳнат орқали жамият тараққиётига ҳисса қўшишга ундаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида тажрибали ёш давлат хизматчилари талаба-ёшлар билан учрашиб, ўз фаолиятидаги тажриба ва ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, иштирокчиларга давлат хизматининг моҳияти, ҳалоллик ва масъулият тамойиллари ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга вазирликнинг бошқарув тизими, вазифа ва ваколатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мотивацион руҳда ўтган учрашув ёшлар учун нафақат янги билим ва тажриба манбаи, балки давлат хизматида фаол бўлишга илҳомлантирувчи муҳим воқеа бўлди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати





