ДХШ бўйича 2024 йил I чорагида эришилган натижалар
2024-04-15 16:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Жорий йилнинг I чораги давомида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда умумий қиймати 285,8 млн доллар бўлган 25 та ДХШ лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.
Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида қиймати 262,65 млн доллар бўлган Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт электр энергиясини сақлаш тизишига эга 200 МВт шамол электр станциясини қуриш ва бошқариш лойиҳаси бўйича Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси тендер ғолиби деб топилди ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим имзоланди.
Шунингдек, сув хўжалиги соҳасида умумий қиймати 0,55 млн доллар бўлган 10 та, таълим соҳасида умумий қиймати 20,46 млн доллар бўлган 9 та ҳамда маданият соҳасида умумий қиймати 2,14 млн доллар бўлган 5 та лойиҳа юзасидан битимлар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 29 февраль куни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ДХШни ривожлантириш мақсадлари бўйича Халқаро ДХШ давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида соҳага оид 5 та ҳужжат имзоланди ҳамда 200 дан ортиқ хорижий инвесторлар, Халқаро молия институтлари ҳамда банклар вакиллари ҳамда республиканинг вазирлик ва идоралари ходимлари иштирок этди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 2 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида “Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси”ни ташкил этиш бўйича 10 млн евро миқдоридаги қарз шартномаси ҳамда Ҳамкорлик битими имзоланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
