35-сон «Яшнаобод» маданият марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш, ўқув маркази, маданий маросимлар зали, умумовқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил қилиш
2025-10-10 17:35:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар
ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги «Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 720-сонли қарорига асосан «Исломжон-Мадад-Нур» МЧЖ томонидан Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Лалмикор МФЙ ҳудудида жойлашган, 35-сон «Яшнаобод» маданият марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш, ўқув маркази, маданий маросимлар зали, умумовқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Тендерда қатнашиш учун тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларини 2025 йил 24 ноябрь кунига қадар Тошкент вақти билан 23.59 гача топширилиши керак.
Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
|
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги– Тошкент шаҳри, А.Темур шох кўчаси 107Б-уй |
Электрон почта манзили: madaniyat.devon@exat.uz |
Телефон рақами: (55) 502-33-77 (512) |
|
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Электрон почта манзили: dxshtender@imv.uz Nasimbek.Nabijonov@imv.uz |
Телефон рақами: +998 : (71) 203-50-50 (01879) |
“ДХШ тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.
Электрон почта манзили:
Телефон рақами: (55) 502-33-77 (512)