Автомобил йўлларини реконструксия қилиш соҳасидаги ДХШ лойиҳалари муҳокама қилинди
2024-03-28 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Бобур Ходжаев, Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти директори Абдуқодир Ёқубов, шунингдек, Хитой компанияси вакиллари: бош директор Сиан Жонг Син, учинчи филиалининг бош директори ўринбосари Лур Тиан Шен, бош молия директори Жан Юан ва “China Construction SAMSUM” компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этди.
Муҳокаманинг асосий мавзуси давлат-хусусий шериклик доирасида инфратузилмани модернизация қилиш, хусусан, Тошкент шаҳридаги автомобил йўлларини реконструкция қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш истиқболлари бўлди.
Бугунги кунда компания республикада транспорт соҳасида 5 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
Учрашувда томонлар бундай ҳамкорликнинг икки давлат учун муҳимлигини таъкидлаб, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга қўшадиган ҳиссасини қайд этди. Ҳамкорликни кенгайтириш, давлат-хусусий шериклик доирасидаги янги лойиҳаларни ўз ичига олиш бўйича таклифлар билдирилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


