Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган ташкилотлар молиявий ҳисоботларини қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тайёрлайди?
2024-03-26 16:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Шунингдек, ушбу қарорга кўра, молиявий ҳисоботларини ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисоботлар тақдим этишдан озод этилди.
МҲХСга ўтган ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритишда ва молиявий ҳисоботларини тайёрлашда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матни»дан (09.12.2022 йил, р/р. 3400) фойдаланадилар. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатда МҲХС давлат тилига таржима қилинган бўлиб, у молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси (Cонcэптуал Фрамеwорк фор Финанcиал Репортинг), ўн олтита молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (ИФРС), йигирма бешта бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (ИАС), ўн бешта молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари шарҳлар қўмитасининг шарҳлари (ИФРИC Интерпретатионс) ҳамда бешта Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шаҳрларидан (СИC Интерпретатионс) иборат.
Бунда молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси молиявий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш, молиявий ҳисобот сифатини ошириш, изчиллик ва таққосланувчанликни таъминлаш, қарорлар қабул қилишда кўмаклашиш, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда фойдаланилади. Шунингдек, ушбу концептуал асос мавжуд стандардлар амал қилмайдиган ҳолатларда қўлланилади.
Молиявий ҳисоботнинг ва бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари молиявий операцияларни тан олиш, ўлчаш, тақдим этиш ва молиявий ҳисоботларда ошкор қилиш бўйича кўрсатмалар ва тамойиллардан ташкил топган бўлиб, корхоналар тан олинаётган операциянинг тури, шакли ва моҳиятидан келиб чиқиб, тегишли МҲХС ёки БҲХСни қўллаган ҳолда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Мазкур стандардлар турли ташкилотлар ва юрисдикцияларда молиявий ҳисоботнинг изчиллиги, таққосланувчанлиги ва шаффофлигини таъминлайди.
МҲХС шарҳлар қўмитасининг шарҳлари (ИФРИC Интерпретатионс) ва Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шаҳрлари (СИC Интерпретатионс) бухгалтерия ҳисобининг аниқ масалалари ёки стандартларда аниқ кўрсатилмаган операцияларга МҲХСни қандай қўллаш бўйича кўрсатмалардан иборат. Улар бухгалтерия ҳисоби масалалари бўйича тушунтиришлар ва амалий қўлланмаларни тақдим этади, ҳамда тадбиркорлик субъектларига ноаниқликлардан ўтишда ва молиявий ҳисоботларининг изчилликни таъминлашда ёрдам беради.
