Бир жамоада бирлашамиз
2024-03-16 18:40:00 / Вазирлик янгиликлари
Халқимизда “Покизалик – ҳар бир ишнинг файзи”, деган гап бор. Дарҳақиқат, улуғ Рамазон ойида юртимизда яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўз арафасида қатор эзгулик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги умумхалқ ҳашари вазирлигимизда ҳам ўзгача файз олди. Эрта тонгдан “Бир жамоада бирлашамиз” шиори остида барча раҳбар ва ходимлар жамоаси аҳилликда вазирлик ҳудудида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларида фаол бўлдилар.

Бу улуғвор ишга ҳар бир ҳамкасбимиз ўзгача кўтаринки кайфиятда чин дилдан ёндашдилар. Уларнинг ҳар бири алоҳида таҳсинга лойиқ. Ушбу руҳиятни қуйида тақдим этилаётган суратлардан ҳам кўришимиз мумкин.
Шу ўринда биз фақатгина бир илиқ сўз, эзгу тилак билдира оламиз, холос:Барака топингизлар! Хонадонингиз ва қалбларингиз ҳам ана шундай покизалик ва эзгуликка лиммо-лим бўлсин!
Азиз ҳамкасблар! Келаётган Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Вазирлик Маънавият ва маърифат кенгаши,
Касаба уюшмаси.
Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш департаменти,
Ёшлар бошланғич ташкилоти,
Ахборот хизмати.





