Ўзбекистон Республикасининг 2026 – 2028 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияси ишлаб чиқилди
2025-07-29 15:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу ҳужжат ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогнозлари, фискал сиёсатнинг асосий йўналишлари, фискал таваккалчиликлар баҳоси, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатларининг дастлабки прогнозларини ўз ичига олади.
Шунингдек, Фискал стратегия 2026 – 2028 йиллар учун ишлаб чиқиладиган Давлат бюджети лойиҳаси ва Бюджетномага асос бўлиб хизмат қилади.
Мазкур Фискал стратегия «Ўзбекистон - 2030» стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ, узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашни назарда тутувчи, ташқи ва ички таъсирларга мослашувчан фискал сиёсат, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган фискал сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2026 – 2028 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://api.mf.uz/media/filestore/fiskal_strategiya_2026-2028_4hxRGwi.pdf
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
