“Ташаббусли бюджет” бўйича тез-тез берилаётган саволларга жавоблар
2025-07-29 11:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Киритилган ташаббусни таҳрирлаш мумкинми?
Жавоб: Лойиҳалар саралаш босқичида ишчи комиссиянинг рухсати билан лойиҳа ташаббускори томонидан таҳрирланиши мумкин. Бунда, фақат лойиҳанинг манзили ёки саволли қисмига аниқлик киритишга рухсат этилади. Лойиҳанинг мазмунини бутунлай ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Лойиҳа ишчи комиссия томонидан қабул қилингани ёки рад этилганини қандай билиш мумкин?
Жавоб: Лойиҳа қабул қилингани ёки рад этилгани юзасидан ташаббускор фуқаронинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. Шунингдек, фуқаронинг порталдаги шахсий кабинети орқали лойиҳанинг рад этилиши сабаблари билан батафсил танишиш мумкин.
Бир хил мазмундаги иккита лойиҳа киритиб қўйдик, биттасини рад этишнинг имкони борми?
Жавоб: Лойиҳалар саралаш босқичида ишчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Бунда, агар бир маҳалладан бир хил мазмундаги бир нечта лойиҳа келиб тушган бўлса, ишчи комиссия томонидан улардан фақат биттаси — энг биринчи киритилгани овоз бериш босқичига ўтказилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
