«Ташаббусли буджет»нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади
2025-07-04 17:20:00 / ОАВ биз ҳақимизда
«Ташаббусли буджет» жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бунда:
1. Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2. Саралаш босқичи — 4–18 август;
3. Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4. Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
«Ташаббусли буджет — бу сизнинг фикрингиз, сизнинг танловингиз ва сизнинг маҳаллангиз келажаги», дейилади хабарда.
