Ўзбекистон Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 19 поғона кўтарилди
2025-06-25 14:15:00 / ОАВ биз ҳақимизда

Ҳисоботда Ўзбекистон 2015 йилдан буён Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича энг тез суръатларда тараққиётга эришган давлат сифатида эътироф этилган.
Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган.
Хусусан, камбағалликни қисқартириш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш, рақамли ва яшил иқтисодиётни жадал ривожлантириш, шунингдек, статистик маълумотларнинг очиқлигини ошириш соҳаларида эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилган.
Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги ютуқлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровли институционал ва таркибий ислоҳотларнинг натижаси дея таъкидлади.
