2025 йил I ярим йиллик якуни билан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида мақсадли индикаторларнинг бажарилиши тўғрисида таҳлилий маълумот
2025-07-22 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Жумладан:
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 % га;
- Ўрмон хўжалиги – 3,1% га;
- Балиқчилик эса 9% га ўсди.
Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиши 4,8% ни ташкил этди.
Хусусан:
Дон маҳсулотлари – 4,5%;
- Сабзавот – 3,8%;
- Картошка – 3,4%;
- Полиз – 8,3%;
- Мева – 6,6%;
- Узум – 7,8%.
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 3,5% га ошди:
- Гўшт – 3,6%;
- Сут – 2,9%;
- Тухум – 8,2% га ўсди.
Қишлоқ хўжалигида юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий омиллари қуйидагилар бўлди:
2024 йилда 4,4 минг гектар (жумладан 2,5 минг га помидор, 973 га бодринг, 145 га ширин қалампир, 33 га бақлажон, 550 га лимон, 40 га қулупнай, 66 га кўкатлар ва 100 га майдонда бошқа экинлар) иссиқхоналар учун қишлоқ хўжалиги экинлари экилган бўлиб, 2024 йил октябрь ойидан 2025 йилнинг май ойигача 430 минг тоннадан ортиқ ҳосил олинган.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йилда “тўқсонбости” усули билан 150 минг гектар майдондан 2025 йил март-май ойларида 2,7 миллион тонна эртаки сабзавот маҳсулотлари етиштирилган.
2024 йилда чорвачилик дастурлари доирасида амалга оширилган 2,4 триллион сўмлик 921 та лойиҳалар (24,3 минг бош қорамол, 62,3 минг бош майда шохли қорамол, 484 бош йилқичилик, 176 бош туя, 236,9 миллион бош парранда, 14,8 минг бош қуён боқиш ҳамда 14,8 минг асалари оиласи, 31,1 минг тонна гўшт ва сутни қайта ишлаш, 8,8 минг тонна омухта ем ишлаб чиқариш қувватлари ташкил қилиш) ҳисобига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсди.
2025 йилга мўлжалланган чорвачилик дастурлари доирасида бугунги кунгача жами 923,1 миллиард сўмлик 340 та лойиҳа (йиллик режага нисбатан 31%) амалга оширилиб, 10,3 минг бош қорамол, 18,6 минг бош майда шохли қорамол, 343 бош йилқичилик, 163 бош туя, 2,3 миллион бош парранда, 4,4 минг бош қуён боқиш ҳамда 953 тонна балиқ етиштириш, 1,4 минг асалари оиласи, 41 минг тонна гўшт ва сутни қайта ишлаш ҳамда 1,2 минг тонна омухта ем ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2025 йил I ярим йиллигида асосий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни молиялаштириш учун жами 9,1 триллион сўм имтиёзли ресурслар тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ажратилди.
Шундан:
- ғалла ҳосилини етиштиришга 1,6 триллион сўм,
- пахта етиштиришга 7,5 триллион сўм,
- мева-сабзавот маҳсулотлари учун 34,5 миллиард сўм кредит ресурслари ажратилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
