2025 йил 1 июлгача Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот
2025-07-19 13:15:00 / Вазирлик янгиликлари
Компания хизматлари доирасида:
Кафиллик – 13 880 та лойиҳага ажратилган 27 трлн 354 млрд сўм кредит бўйича 10 трлн 650 млрд сўмлик кафиллик тақдим этилиб, тадбиркорларнинг гаров таъминотидаги тақчиллиги ҳал этилишига кўмаклашилди.
Компенсация – 33 593 та лойиҳага ажратилган 49 трлн 953 млрд сўм кредит бўйича 6 трлн 696 млрд сўмлик компенсация шартномаси тузилиб, тадбиркорларнинг кредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича мажбурият олинди.
Хизматлар ипотекаси – Тадбиркорларнинг 221 млрд сўмлик 41 та лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик ўрнатилди. Яна 1 трлн 717 млрд сўмлик 146 та лойиҳа устида ўзаро ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Улуш киритиш – 5 нафар тадбиркор билан улушдорлик асосида ҳамкорлик ўрнатилиб, уларнинг бизнес фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 11 млрд сўмлик улуш киритилди. Яна 18 нафар тадбиркор билан 124 млрд сўмлик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Ресурс ажратиш – Ҳамкор ташкилотлар орқали 331 та бизнес лойиҳаси 416 млрд сўмлик имтиёзли ва бозор ставкаларидан арзонроқ ресурслар билан қўллаб-қувватланди.
Қайта молиялаштириш – Тадбиркорларнинг 16 151 та лойиҳасига ажратилган микрокредитларнинг 1 трлн 521 млрд сўм қисми қайта молиялаштирилди.
Мазкур молиявий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида:
1) Жами 77,3 трлн сўмдан ортиқ кредитлар кафиллик ва компенсациялаш асосида қўллаб-қувватланди;
2) Кредит фоизи компенсация қилиниши орқали тўлов графигига амал қилинганда 6,7 трлн сўмга яқин маблағлар тадбиркорлар ихтиёрида қолдирилади;
3) Тадбиркор аёлларнинг 9 553 та лойиҳасига 1 трлн 897 млрд сўм ёрдам йўналтирилди;
4) 8 мингдан ортиқ яшил ва энергия тежамкор лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 2 трлн 102 млрд сўм маблағлар йўналтирилди;
5) 4-5-тоифадаги ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 13 603 та лойиҳаси учун 3 трлн 765 млрд сўм хизмат кўрсатилди;
6) Шундай самарали ҳамкорлик натижасида тадбиркорлар билан бирга 400 мингга яқин янги иш ўринлари яратилишига ҳамда уларда мавжуд иш ўринлари сақлаб қолинишига эришилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
