Нодавлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш
2025-07-19 14:32:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар
ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонлида Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 1-иловасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан “мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” белгиланган.
Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактаби ҳудудининг бўш турган ер майдонида хусусий ташаббускор “GREEN POWER BUSINESS TECHNOLOGY” MCHJ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада 13-сонли умумтаълим мактаби (0,50 гектар) ҳудудида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти таълимни ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли; |
Лойиҳа концепцияси; |
Лойиҳа тўғрисида маълумот. |
Тендерда қатнашиш учун тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларини 2025 йил 2 сентябрь кунига қадар Тошкент вақти билан 23:59 гача топширилиши керак.
|
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
Электрон почта манзили: info@uzedu.uz |
Телефон рақами: +998(55) 503-74-00 |
Манзил: 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 2а уй |
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Электрон почта манзили: dxshtender@imv.uz, Sarvarbek.Raximov@imv.uz |
Телефон рақами: +998(71) 203-50-50 (01925) |
Манзил: 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол 29-уй |
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.
Электрон почта манзили:
Телефон рақами: +998(55) 503-74-00
Манзил: 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 2а уй