«ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК – ИНСОНИЙ БУРЧ»
2025-05-09 11:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Бу борада умумхалқ байрамлари ва шонли юбилей кунлари арафасида тизимдаги 1882 та фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Мисол учун, «Янги йил» байрамида – 482 нафар; 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунида – 343 нафар; «Наврўз» умумхалқ байрамида – 406 нафар ҳамда «Рамазон Ҳайит» байрами ва бошқа тадбирларда қарийб 651 нафар фахрий қўллаб-қувватланмоқда.
Бундан ташқари, вазирлик Тошкент шаҳри Учтепа тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи 10 нафар нуронийни 2025 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги «Нуронийлар санаторий»сида даволашини таъминлади.
Фахрийларни (нуроний устозлар) қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш, бой ҳаётий тажрибалари билан ходимларни таништириш, ёшларга касб сир-асрорларини ўргатиш мақсадида, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар ўртасида «Устозларга юксак эҳтиром» шиори остида «Уч авлод учрашувлари» ташкиллаштириб келинмоқда.


