Ўзбекистон Республикасининг «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ-1073-сонли Қонуни қабул қилинди
2025-07-08 22:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Қонун 6 боб, 29 та моддадан иборат.
Мазкур Қонун билан иссиқхона газлари чиқарилишини чеклашнинг асосий принциплари, қисқартирилган иссиқхона газларига эгалик муносабатлари, иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари ҳамда иссиқхона газларининг чиқарилиши ҳисобини давлат томонидан юритиш тартиб-қоидалари белгиланди.
Бундан ташқари қонунда:
- иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилиши;
- юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар важисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни «яшил» лойиҳалар жумласига киритиш мезонлари ва тартиби Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;
- углерод бирликларининг реестри юритилиши;
- иссиқхона газларининг чиқарилиши мониторинги, ҳисоботи ваверификацияси (МРВ) тизими жорий этилиши;
- юридик шахсларнинг ваякка тартибдаги тадбиркорларнинг иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ва халқаро бозорларда бунинг натижасида ҳосил бўладиган углерод бирликлари савдосини йўлга қўйишни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистоннинг БМТ Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли Конвенцияси доирасида тузилган Париж битимига мувофиқ олинган мажбуриятларини бажариш имконини беради.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Париж битими доирасида иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2030 йилга келиб, 2010 йилдаги даражага нисбатан 35 фоизга қисқартириш мажбуриятини олган.
Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш, республика ҳамда халқаро даражада углерод бирликлари савдосини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ва ички углерод бозорига йўналтириладиган углерод бирликлари реестрини шакллантиришда ваколатли орган этиб белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
