Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланмоқда!
2025-07-03 18:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Ҳурматли фуқаролар!
Сиз субсидия олиш учун қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишингиз мумкин:
✅ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
✅ Электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қуйидаги ҳавола бўйича:
🔗 https://my.gov.uz/oz/service/325
❗️ Эслатма:
Субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим.
Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан (3 118 500 сўм) — 8 баробаригача (9 240 000 сўм)
-Тошкент шаҳрида: МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан (3 118 500 сўм) — 9,2 баробаригача (10 626 000 сўм)
Ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика бўйлаб мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.
Батафсил маълумот учун: my.gov.uz/oz/service/325
