GFPP ёрдамида-Ўзбекистонда барқарор инфратузилмани ривожлантириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш юзасидан амалга ошириш бўйича ишлар
2025-07-03 17:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистонда ушбу жамғарма инфратузилма соҳасига, жумладан, қайта тикланувчи энергия, батареяли энергия сақлаш тизимлари (BESS) ва бошқа муҳим инфратузилма лойиҳаларига хусусий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукумат томонидан яратилаётган Рискларни камайтириш жамғармаси (RMF)ни ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашмоқда.
GFPP маблағлари ҳисобидан ажратилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги гранти — RMF'ни лойиҳалаш, тузилмани ишлаб чиқиш ва операцион режалаштириш ишларини амалга ошириш имконини беради.
RMF ягона платформа сифатида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (IBRD) кафолат воситаларини самарали ва тизимли равишда қўллашни мақсад қилган. Ушбу кафолатлар давлатга тасарруфидаги ташкилотларнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилишини қўллаб-қувватлаш орқали хусусий инвесторлар учун мавжуд хатарларни камайтиради ва давлат-хусусий шериклик асосидаги инфратузилма лойиҳаларининг молиявий жозибадорлигини оширади.
Ўзбекистоннинг қуёш энергияси, энергия сақлаш тизимлари ва самарали энергия ишлаб чиқариш бўйича Жаҳон банки кўмагида амалга оширилган давлат-хусусий шериклик (PPP) лойиҳаларидаги илғор тажрибаси асосида бу жамғарма кенг кўламли ва самарали молиявий механизм сифатида хизмат қилади. У хусусий сектор сармоясини инфратузилма соҳасига кенг жалб қилишга хизмат қилиб, давлатнинг 2030 йилгача 20 GW дан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини ривожлантиришга доир қувват харид қилиш шартномалари (PPA), умумий битимлар ва англашув меморандумлари доирасидаги мажбуриятларини амалга оширишда ёрдам беради. Шунингдек, RMF мамлакатнинг углерод нейтраллигига эришиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ бошқа соҳалардаги инфратузилма лойиҳаларини ҳам қўллаб-қувватлайди.
GFPP томонидан молиялаштирилаётган фаолиятларга қуйидагилар киради: RMF'нинг техник лойиҳаси, хавф ва экологик-ижтимоий баҳолаш, молиявий ва институционал тузилмасини ишлаб чиқиш, лойиҳалар портфелини шакллантириш, тегишли вазирлик ва идораларнинг салоҳиятини ошириш. Ушбу чора-тадбирлар жамғарманинг халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва келгусида Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурлар доирасида фаолият юритишга тўлиқ тайёр бўлишини таъминлайди.
Шу орқали RMF хусусий сектор иштирокини янада чуқурлаштириш, кредитни кафолатлаш механизмларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш кун тартибини қўллаб-қувватловчи барқарор инфратузилма ечимларини тақдим этувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Грант лойиҳасини амалга ошириш доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги RMF Жаҳон банкининг Экологик ва ижтимоий сиёсати (ESF)га мувофиқ ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини баён қилувчи Экологик ва ижтимоий мажбуриятлар режасини (ESCP) жамоатчиликка эълон қилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
