Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-07-01 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 1 июль куни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакили – ЕТТБ Барқарор инфратузилма гуруҳининг давлат-хусусий шериклик (ДХШ) масалалари бўйича бўлинмаси раҳбари, директор ўринбосари Маркос Мартинес билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ЕТТБ маслаҳати кўмагида амалга оширилаётган лойиҳаларни жорий ҳолати юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, амалга оширилаётган ДХШ доирасидаги лойиҳаларни бошқа соҳаларда ҳам кенгайтириш ҳамда механизмларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш, самарадорликни ошириш ва инфратузилма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларини жадаллаштириш ва бошқа соҳаларда ҳам давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришда ҳамкорлик олиб боришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




