Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз
2024-11-21 17:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Даставвал мавзуга оид намойиш этилган ижтимоий ролик иштирокчиларнинг мавзуга диққатини янада жалб қилди.
Шундан сўнг тадбирни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Рахимова кириш сўзи билан очиб, нутқи давомида мамлакатимиздаги барча ислоҳотлар замирида “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя мужассамлиги, жумладан, барча йўналишлар каби тазйиқ ва зўравонлик масалалари ҳам қабул қилинган қатор қонун ҳужжатларда ўзининг тўлиқ ифодасини топаётгани, бу масалага бефарқ қарамаслик, ҳар дамда огоҳ бўлиш кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳар бош имом хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов муқаддас Ислом дини ҳар қандай зўравонликка қарши экани тўғрисида мисоллар билан тушунтириш берди.
Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ходими Фарҳод Ҳайитбоев, БМТнинг “Ўзбекистоннинг миллий гендер стратегиясининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш” лойиҳа менежери Зулфия Мамадалиевалар ўз нутқлари билан иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз йўналишлари асосида тегишли тушунчалар беришди.
Қизғин мунозаралар асосида ўтган мазкур давра суҳбати барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.







