“Livingstone” дам олиш масканида ходимлар ва уларнинг оилалари учун соғломлаштириш саёҳати ташкил этилди
2025-06-16 20:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги “2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–87-сон Фармонининг 10 ва 11-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил июнь ойининг 15 санасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун вазирлик касаба уюшмаси томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Livingstone” дам олиш масканида 96 кишилик бир кунлик саёҳат ташкиллаштирилди.

