Миллий либос – миллий фахр: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимлари миллий либосларда иш жойларига ташриф буюрди
2025-04-11 21:50:00 / Вазирлик янгиликлари
Миллий қадриятларимизни эъзозлаш, тарихий асраш ва уни замонавий жамиятга уйғунлаштириш мақсадида жорий йилнинг 11 апрель куни Миллий либослар куни муносабати билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимлари ўз иш жойларига ўзбек анъанавий миллий либосларида ташриф буюрди.

Мазкур ташаббус ўзбек халқининг бой маданияти, урф-одатлари ва миллий меросига ҳурмат руҳида ўтди. Ходимлар атлас ва адрас матоларидан тикилган либослар, дўппи, турли ҳудудларга хос безакли кийимлар билан иштирок этиб, миллийлик ва замонавийлик уйғунлигини намоён этди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати









