Вазирлар Маҳкамасининг “Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
2025-06-18 20:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Мазкур қарорга кўра:
2030 йилга қадар босқичма-босқич давлат харидларидаги “яшил” давлат харидлари улуши 30 фоизга етказилади, шунингдек, “яшил” давлат харидларида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар берилади;
энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар киритилади;
иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш жараёнидан четлатилишига олиб келмайди;
ҳар бир турдаги экологик маркировкалаш ҳужжати учун қўшимча балл берилади;
экологик маркировкалаш ҳужжатига эга иштирокчиларга воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 30 фоиз чегирма берилади ва улар томонидан қўшимча закалат маблағлари киритиш талаб этилмайди;
экологик маркировкалаш ҳужжатига эга иштирокчиларга давлат харидларида устуворлик берилади;
айрим товар гуруҳларининг давлат харидларида қўлланиладиган намунавий экологик мезонлари тасдиқланди;
2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда “яшил” давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказиш белгиланди;
экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати юритилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
