Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Молия вазирлари ва Марказий банк раислари учрашуви бўлиб ўтди
2025-06-05 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида иштирокчилар ШҲТ Молия вазирлари ва Марказий банк раислари йиғилишининг минтақавий иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашдаги муҳим ролини таъкидлади. Шунингдек, Ташкилот доирасида лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, хусусан, ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Йигʼилишда Оʼзбекистон вакиллари макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришдаги амалий ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда инвестициялар оқимини оширишда давлат-хусусий шериклик ва хусусийлаштириш боʼйича ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим эканлигини таʼкидлади.
Учрашув доирасида глобал иқтисодий беқарорлик, технологик оʼзгаришлар ва иқлим хавфлари фонида рискларни таҳлил қилиш ҳамда тизимли баҳолаш зарурлигига ургʼу берилди. Бу борада ШҲТ молиявий-иқтисодий таҳлилий марказлар тармогʼининг ишга туширилаётганлиги мамнуният билан эʼтироф этилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ШҲТ доирасида молиявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, оʼзаро савдо ва инвестицияларни рагʼбатлантириш, шунингдек, иқтисодий барқарорликни таʼминлаш боʼйича қоʼшма саʼй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




