“Raiffeisen Bank International” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-06-03 17:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Томонлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикасининг молия бозорига бўлган халқаро инвесторларнинг қизиқиши ва мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган бозор ислоҳотлари, хусусан, капитал бозорини ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун қулай инвестицион муҳит яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
“Raiffeisen Bank International” вакиллари Ўзбекистон бозорига бўлган юқори қизиқишни қайд этиб, банкнинг минтақавий молиявий институт сифатидаги тажрибаси асосида молия бозори иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
Учрашув якунида хорижий инвесторларни ички молия бозорига жалб қилиш юзасидан тегишли инфратузилмани йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



