Австрия бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди
2025-05-23 15:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Самандар Садуллаев, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вакиллари, шунингдек, вазирликнинг тегишли департаментлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди. Музокаралар конструктив руҳда ўтиб, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини амалий босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар энергия самарадорлигини ошириш, иситиш тизимларини модернизация қилиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий соҳаларда инновацион ёндашувларни жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шу доирада, энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликни расмийлаштириш юзасидан меморандум имзолаш эҳтимоллари кўриб чиқилди.
Австрия делегацияси ўз навбатида, қуйидаги уч йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этди:
· Кичик ва ўрта бизнес субъектларини рақамлаштириш (Дигитализатион of SMEs): замонавий технологиялар ёрдамида ЯТТ ва кичик компаниялар фаолиятини оптималлаштириш ва уларга қулай шароитлар яратиш;
· Солиқ аудити ва солиқ мажбуриятлари бўйича рақамли ечимлар (Дигитализатион of tax audits and tax compliance): фискал бошқарувда очиқлик, мониторинг ва самарадорликни таъминлайдиган рақамли тизимлар жорий этиш;
· Киберхавфсизлик ва ҳуқуқий-институционал база ривожи (Cйберсеcуритй and legal framework development): ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни жорий қилиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришда кўмаклашиш.
Ўзбекистон томони эса энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш, шаҳарсозлик ва урбанизация жараёнларида “ақлли” ечимлардан фойдаланиш орқали инфратузилмани ривожлантириш бўйича Австрия тажрибасини ўрганиш ҳамда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги иқтисодий-технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ҳамда ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




