Туркия Давлат харидлари идораси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2025-05-16 10:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда вазирлик раҳбарияти ҳамда Давлат харидлари сиёсати департаменти вакиллари иштирок этди.
Музокаралар давомида томонлар ўртасида жорий йил 15 май куни Ўзбекистон ва Туркия Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши доирасида имзоланган давлат харидлари соҳасидаги Ҳамкорлик меморандуми ҳамда Ҳамкорлик дастури ижроси юзасидан келгуси режали ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туркия Давлат харидлари идораси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ташкил этилган ўзаро тажриба алмашиш ва билим малакаларни янада оширишга қаратилган ўқув семинар ва давра суҳбатларини мунтазам равишда ташкил этиб боришга, йил якунига қадар Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун Туркия давлат харидларида иштирок этиш имкониятини яратиш масаласида келишиб олинди.
Учрашув якунида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатларига асосан томонлар давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, марказлаштирилган харидларни амалга ошириш тартибини белгилаш, “яшил” харидлар амалиётини такомиллаштириш, сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва бошқа долзарб йўналишларда тажриба алмашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


