Корея Экспорт-импорт банки делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-04-17 12:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Корея Экспорт-импорт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Кан Санжин ва банкнинг бошқа вакиллари ҳам иштирок этди. Уларнинг ташрифи Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизми асосида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг келажакдаги истиқболлари, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш ва Кореянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ДХШ лойиҳалари тажрибасини ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Корея Экспорт-импорт банки томонидан Ўзбекистоннинг инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини келгусида муҳокама қилишга ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрликларини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




