“Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ ХК вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-04-05 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда “Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ ХКнинг Молиявий сектордаги мижозлар билан ишлаш бўйича директори Руслан Болтаев ҳамда “Huawei”нинг ечимлар бўйича эксперти Илья Жеря томонидан маъруза ва тақдимотлар ўтказилди.
Жумладан, тақдимотларда:
Руслан Болтаев “Huawei” компаниясининг ташкил этилиши, унинг ривожланиш тарихи ҳамда эришилган ютуқлар ҳақида;
Илья Жеря “Huawei” компаниясида янги технологиялар жорий қилиниши, ишлаб чиқилган замонавий ахборот-коммуникация ускуналари, жумладан кампус тармоқларида сунъий интеллектга асосланган хизматлар, янгиланган Wi-Fi 7 технологиясида фойдаланувчи маълумотларининг хавфсизлиги юқори даражада таъминланиши, тармоқ ва сервер қурилмаларининг кенг имкониятлари ва хавфсизлик ечимлари тўғрисида маълумот берди.
Тадбир якунида томонлар келгусида Вазирлик фаолиятида сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва замонавий ахборот технологиялари ускуналаридан фойдаланишда билим, кўникма ва тажриба алмашишга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




