Жаҳон банкининг бошқарув ва давлат сектори бўйича эксперти билан учрашув бўлиб ўтди
2025-04-04 16:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида давом эттирилаётган кенг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг намунавий тузилмасини ишлаб чиқишда ҳамкорлик режаларни муҳокама қилинди.
Кай Кайзер Жаҳон банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириш, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг намунавий тузилмасини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш ва бу борада ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


